Сурхондарё вилояти аҳолиси ва меҳмонлари диққатига!
Рамазон ҳайити муносабати билан вилоятдаги барча
масжидларда "Ҳайит намози" ўқилиши кутилмоқда.
Ҳайит намози маросимини юқори савияда ва
тартибли ўтказиш, фуқароларга зарур шарт-шароитлар яратиш ва уларнинг
хавфсизлигини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 10 апрель куни соат 03:00 дан
09.00 гача Термиз шаҳрининг қуйидаги
кўчалари ва йўлларда автотранспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча чекланади:
1) Шаҳарнинг "Ибн Сино",
"Меҳридарё" ва "Истиқлол" кўчаларида жойлашган “Ҳаким Термизий” масжиди;
2) Термиз шаҳар И.Каримов кўчасида жойлашган
"Мангузар" ва Собир Термизий кўчасидаги “Мурч мулла ”
масжидлари атрофи,
Шунингдек, вазиятдан келиб чиққан ҳолда,
бошқа йўл ёқасида жойлашган масжидлар атрофида ҳам транспорт воситалари учун
ҳаракат чекланиши мумкин.
Барча фуқароларимиздан шу куни масжидларга боришда
имкон қадар шахсий транспортлардан фойдаланишдан кўра яёв, велосипед ёки жамоат
транспортларидан фойдаланишларини сўраб қоламиз!