20 Апрел 2024 йил 293

Сурхондарё вилояти Ангор, Музработ туман ИИБ ҳамда Термиз шаҳар ИИБ ходимлари психодиагностик текширувдан ўтказилмоқда

Сурхондарё вилояти ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати маънавий-маърифий ишлар бўлими психологик таъминлаш гуруҳи мутахассис-психологлари томонидан Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг тегишли буйруқ талаблари ижросини таъминлаш мақсадида, Ангор, Музработ туман ИИБ ҳамда Термиз шаҳар ИИБда хизмат қилиб келаётган ходимлар психодиагностик текширувдан ўтказилиб, уларнинг психологик портретлари яратилмоқда.

Шунингдек, улар билан ўтказилаётган психопрофилактик суҳбатлар давомида керакли тавсия ва кўрсатмалар берилмоқда.

Сурхондарё вилояти ИИБда ходимлар билан ўтказилаётган психологик тадбирлар давом эттирилаяпди.

Text to speech