27 Август 2024 йил 360

Сурхондарё вилоят ИИБ ходималари музейга саёҳат қилишди.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар Вазирининг 2022 йил 23 мартдаги фармойиши ижроси юзасидан “Хотин-қизлар билан ишлаш харитаси”га асосан Сурхондарё вилояти ИИБ ходималари учун Термиз “Тарих ва Маданият” музейида саёҳат ташкил қилинди.

Музей ходимлари томонидан Ички ишлар органлари ходималарига музейдаги тарихий экспонатлар қадимий ёдгорликлар ва бошқа қадимий қўлёзма асарлар ҳақидаги қизиқарли маълумотлар берилди.

Ходималар музейлардаги экспонатларни томоша қилар экан, ўтмиш тарихдан ўзларига бир олам тасаввур ва таассуротлар олишди.

Text to speech