3 Июн 2023 йил 263

Сурхондарё вилоятида 3- сектор раҳбарига бириктирилган ёшлар учун саёҳат ташкил этилди

Хабарингиз бор Президентимизнинг кўрсатмасига асосан ҳудудлардаги 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган йигит-қизларнинг ижтимоий аҳволи, қобилияти ва қизиқишлари ўрганилиб, улар уч тоифага ажратилди. Шу асосда  давлатнинг ғамхўрлиги ва эътиборини кутаётган ҳамда кўмакка муҳтож ёшлар қатлами шакллантирилиб масъуллар олдига улар билан манзилли ишлаш вазифаси қўйилди. 

Ана шу топшириқ ижроси доирасида, Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи полковник Абдувоҳид Исмоилов Музработ туманидаги ўзига бириктирилган ёшлар билан мақсадли ташаббусларни амалга оширмоқда.

Бир муддат аввал  вилоят 3 сектор раҳбари ўзига бириктирилган ёшлар билан учрашув ўтказиб, улар томонидан билдирилган фикр, таклиф ва муаммоларнинг ечимига киришган эди. 

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки сектор раҳбарига бириктирилган 50 нафар “қизил” тоифадаги ёшларнинг 40 нафарида “биринчи” ва “иккинчи” гуруҳ ногиронлиги мавжуд, қолганлари  профилактик ҳисобда, пробация назоратида турган ёшлардир. Уларнинг муаммолари соҳалар кесимида таҳлил қилинганда эса 40 нафари тиббий ёрдамга мухтожлиги, 4 нафари пробация назоратидан озод этишни, 2 нафари тўлов контракт 1 нафари иш масаласида 2 нафар такрорий экин экиши учун ер сўраганлиги “йўл харита”га киртилди. Сектор раҳбари ташаббуси билан ёшлар дастлаб Музработ тумани Тиббиёт бирлашмасига қарашли 50-сонли “Тўда” Оилавий поликлиникасида  чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди.  Тиббий кўрик натижаларига кўра, ёшларнинг 19 нафари амбульатор даволаниш, 6 нафари туман тиббиёт бирлашмасида стационар даволаниш, 6 нафари вилоят миқёсидаги стационар даволанишга ва  2 нафарига санатор ва реабилитация марказларига даволаниш учун тавсиялар берилди. Ва улар зарур бўлган бирламчи дори-дармон воситалари билан таъминланди.

Шунингдек, ёшларни бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш борасида ҳам уларнинг таклифларига асосан муқаддас қадамжолар Термиз шаҳрида жойлашган Ал-Ҳаким Ат-Термизий зиёратгоҳи ҳамда тарихий аҳамият касб этган музейлар бўйлаб  саёҳатлар, таълим муассасаларига ташрифлар ташкил этилди.

Бундан ташқари ёшларни келажак касбларига қизиқтириш шу орқали уларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида, Ангор туманида фаолият олиб бораётган “Ишгa мaрҳaмaт” мономарказга олиб келинди. У ердаги 22 та йуналиш бўйича таълим бераётган ўқитувчи ва мураббийлар билан очиқ мулоқот ташкил этилди. Ҳатто аксарият ёшлар ўзлари қизиққан йўналишда амалий машғулотлар хам ўтади.

Албатта бу каби ҳайрли ишлар жамият вакилларининг розилигига сабаб бўлиб мутасаддиларнинг умри ва касбидан мазмун топишига хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.

Text to speech