Сурхондарё вилояти ИИО ходимлари билан ўқув машғулотлари ташкил қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 20-январ кунидаги “Ички ишлар органларини халқчил профессионал тузилмага айлантириш ва аҳоли билан янада яқин ҳамкорликда ишлашга йўналтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-10-сон қарори, Ички ишлар вазирлигининг 2023-йил 28-феврал кунидаги 51-сон Фармойиши талабларига асосан, ички ишлар органларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, йўл-патрул ва патрул-пост хизмати ходимларига Ички ишлар органлари ходимларининг касбий маданияти ва хизмат интизоми кодексининг мазмун-моҳиятини чуқур сингдириш ҳамда уларнинг фуқаролар билан мулоқот жараёнида касбий маҳорати, муомала маданиятини ошириш, вазиятни тўғри баҳолаш ва тезкор қарор қабул қилиш кўникмаларини янада ошириш мақсадида ўқув машғулотлари ташкил қилинди.
Ўқув йиғинида Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати, Касбий тайёргарлик бўлими, Тезкор вазифаларни бажарувчи сафарбарлик отряди ва Тиббиёт бўлимининг малакали ходимлари иштирокида дарслар ўтказилмоқда.
Ўқув машғулотидан кўзланган асосий мақсад ходимларнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 20-январ кунидаги «Ички ишлар органларини халқчил профессионал тузилмага айлантириш ва аҳоли билан янада яқин ҳамкорликда ишлашга йўналтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-10-сон Қарорининг мазмун-моҳиятини чуқур сингдириш ҳамда ходимларнинг фуқаролар билан мулоқот жараёнида касбий маҳорати, муомала маданияти, вазиятни тўғри баҳолаш ва тезкор қарор қабул қилиш кўникмаларини янада ошириш ҳисобланади.
Шунингдек, ходимларнинг хизмат вазифаларини бажариш вақтида, жанговар ҳаракатларда, вазият кескин ўзгарган экстремал шароитларда ҳамда жанговар шайликнинг юқори даражаларида самарали ва ишончли ҳаракат қилиши, шунингдек юклатилган вазифаларни муваффақиятли бажариши учун зарур бўлган ҳарбий маҳорат, тезкор-тактик фикрлаш, шунингдек, юксак ахлоқий-руҳий ва жисмоний ҳолатини шакллантиришга йўналтирилган тайёргарлик машғулотлари ҳисобланади.
Ҳозирда Сурхондарё вилояти ИИБда қонунчилик нормалари асосида фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини рўёбга чиқаришга, конституциявий тузумни ҳимоя қилишга, қонун устуворлигини, шахс, жамият ва давлатнинг хавфсизлигини таъминлашга қодир бўлган, мураккаб ва фавқулодда вазиятларда тўғри қарор қабул қила оладиган ходимларни тайёрлаш бўйича ташкилий ва амалий чора-тадбирлар давом этмоқда.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати