23 Апрел 2022 йил 448

Сурхондарё вилояти ИИБда “Зукко Китобхон” кўрик танлови ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2022 йил 25 март кунидаги 79-сон ҳамда Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг 2022 йил 1 апрелдаги 26-сон Фармойишининг ижросини таъминлаш мақсадида, Сурхондарё вилояти ички ишлар органларида хизмат олиб бораётган ходимлар ўртасида маънавият-маърифатни тарғиб қилиш ҳамда китобхонлик маданиятини янада ошириш борасида “Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш – олий бурчимиз!” шиори остида “Маънавият ойлиги” доирасида қатор маънавий-маърифий тадбирлар амалга оширилмоқда.
Жорий йилнинг 22 апрель куни Сурхондарё вилояти ички ишлар органлари ходимлари ўртасида ходимларнинг интеллектуал ва профессионал билим даражасини ошириб бориш, ходимларни ватанимиз, халқимиз, миллий қадриятларимиз, тарихий-маънавий меросимизга ҳурмат ва садоқатли қилиб тарбиялаш, дунёқараши ва фикрлаш доирасини кенгайтириш, ижодий салоҳиятини ошириш, маънавий баркамол шахс бўлиб вояга етишларида кўмаклашиш, иқтидорли, ижодкор ходимларни рағбатлантириш, уларнинг ўз ақл-заковатини намоён этиши, китоб ўқишга бўлган қизиқишларини янада ошириш ҳамда ўзбек ва жаҳон адабиётининг сара асарларига меҳр уйғотиш мақсадида “Зукко китобхон” интеллектуал ўйинлари ўтказилди.
Ўтказилган “Зукко китобхон” интеллектуал ўйинларида 16 та жамоа иштирок этиб, Зукко, билимдон ва интеллектуал салоҳиятга эга бўлган йигит-қизлар “Зукко китобхон” савол-жавобларида ўз маҳоратларини намойиш этишди. Муросасиз ва қизғин ўтган баҳслар натижасига кўра “Зукко китобхон” интеллектуал ўйинида, Қизириқ тумани ИИБнинг “Капитанлар” жамоаси 1-ўринни, Термиз тумани ИИБнинг “Учқизил” жамоаси 2-ўринни ва Бандихон тумани ИИБ жамоаси 3-ўринни эгалладилар. Ғолиб жамоалар бошқарма бошлиғининг диплом, қимматбаҳо совғалари ҳамда китоблар тўплами билан тақдирланди.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech