Сурхондарё вилояти ИИБда жиноятчиликни барвақт жиловлаш масаласида видеселектор тарзида йиғилиш бўлиб ўтди
Жорий йилнинг 3 февраль куни Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармасининг кичик мажлислар залида Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари подполковник Икромжон Турсунов ҳузурида видеоселектор тарзида йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишда, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ишчи гуруҳ раҳбар ва аъзолари, вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосарлари, соҳавий хизмат раҳбарлари, тезкор хизмат ходимлари ҳамда шаҳар-туман ИИБ студияларидан ИИБ бошлиқлари, соҳа ходимлари иштирок этишди.
Мазкур ўтказилган йиғилишда, асосий эътибор барча турдаги ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш, қидирувдаги шахсларни қўлга олиш, гиёҳванд воситаларига қарши курашиш, жамоат тартиби ва йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ИИВлигининг тегишли фармойиши асосида Республикамиз ҳудудларида 1 февраль кунидан 1 март кунига қадар ўтказилаётган “Ёшлар орасида гиёҳвандлик ва психотроп моддаларининг тарқалишига қарши курашиш ойлиги” доирасида фаолликни кучайтирган ҳолда таълим муассасаларида, маҳаллаларда, темир йўл ва автовокзалларда, одамлар кўп тўпланадиган жойларда тарғибот тадбирларини ўтказиш ва бошқа масалалар юзасидан раҳбар ва масуъллар томонидан йўриқномалар ҳамда тегишли топшириқлар берилди.
Шунингдек йиғилишда, ИИВ ишчи гуруҳи томонидан жойларда ички ишлар органлари ходимлари томонидан жиноятчиликни жиловлаш ва олдини олиш борасида амалга ошираётган фаолиятларини ўрганиш ишларини олиб боришини маълум қилинди.