3 Июн 2023 йил 198

Сурхондарё вилояти ИИБда навбатдаги маънавият ва маърифат дарси “Ички ишлар органлари – халқчил тузилма” мавзусига бағишланди.

Жорий йилнинг 3 июнь куни “Маънавият ойлиги” доирасида Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси шахсий таркиби билан “Ички ишлар органлари – халқчил тузилма (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 20-январдаги ПҚ-10-сон қарори)” мазмун моҳияти мавзусида “Маънавият ва маърифат” дарси ўтказилди.

Мавзу тафсилотлари юзасидан ИИВ Сурхондарё академик лицейи Ҳуқуқ фанлари ўқитувчиси Орзумурод Шодиевнинг маърузаси тингланди.

“Маънавият ва маърифат” дарси давомида, Республика ҳудудида ички ишлар органлари ходимлари томонидан ўтган бир ҳафта давомида содир этилган қонун ҳамда хизмат интизоми бузилиш ҳолатлари тўғрисидаги маълумотлар Ўзбекистон Республикаси ИИВ Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси масъул ходими томонидан шахсий таркибга ўқиб эшиттирилди.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech