7 Октябр 2022 йил 265

Сурхондарё вилояти ИИБда  “Касбий тайёргарлик ойлиги” доирасида ситуацион ўқув машғулоти ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2022 йил 7 сентябр кунидаги “Ички ишлар органлари тизимида касбий тайёргарлик ойлигини ўтказиш тўғрисида”ги тегишли Фармойишига асосан жорий йилнинг 7 октябрь куни Термиз шаҳрида Сурхондарё вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси ташаббуси билан жиноятчиликка қарши курашиш ва жамоат тартибини сақлашга жалб этилган куч ва воситаларнинг ҳуқуқбузарлар билан юзага келиши мумкин бўлган ностандарт вазиятларда тезкор қарор қабул қилиш, жисмоний куч ишлатиш ҳамда жанговар шайлигига доир кўникмаларини янада ошириш мақсадида, ситуацион ўқув машғулоти бўлиб ўтди.

Text to speech