10 Август 2023 йил 357

Сурхондарё вилояти ИИБда “Интизом ойлиги” доирасида психологик ўқув машғулотлари ўтказилиши давом этмоқда

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2023 йил 26 июнь кунидаги тегишли буйруғи ижросини таъминлаш ҳамда жорий йилнинг 25 июль кунидан 25 август кунига қадар “Интизом ойлиги” ўтказилиши белгиланганлиги муносабати билан Сурхондарё вилоят Ички ишлар бошқармасида Бойсун туман Ички ишлар бўлими ходимларига "Фуқаролар билан профессионал ишлаш тайёргарлигини янада ошириш" бўйича ўқув машғулоти ўтказилди.

Ўқув машғулоти давомида, “Ходимлар томонидан фуқароларнинг руҳий ва жисмоний ҳолати ҳамда шахсларнинг жинс ва ёш тоифасидан келиб чиқиб профессионал экспрессив ҳаракатлар билан самарали мулоқотга киришиш, агрессияни қўзғатувчи муомала ва нокасбий жестлардан тийилиш” юзасидан мутахассис психологлар томонидан керакли тавсия ва кўрсатмалар берилмоқда.

Text to speech