4 Июл 2022 йил 180

Сурхондарё вилояти ИИБда “Интизом ойлиги” доирасида ходимлар ўртасида семинар- тренинг машғулоти ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг тегишли фармойиши асосида ўтказилаётган “Темир интизом ва ҳалоллик – муваффақият калити” шиори остидаги “Интизом ойлиги” доирасида ходимларни юқори касбий тайёргарликка эга, маънан етук, билимли, ҳалол, ватанпарвар ва жасур этиб тарбиялаш, ички ишлар органларида “Темир интизом”ни йўлга қўйиш ва қонунийликни таъминлаш борасида вилоят Ички ишлар органларида хизмат олиб бораётган ходимлар билан ишлаш борасида ҳам бир қатор самарали чора-тадбирлар олиб борилмоқда.

Сурхондарё вилояти ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати Маънавий-маърифий ишлар бўлими психологик таъминлаш гуруҳи мутахассис-психологлари томонидан  ички ишлар органларида фаолият олиб бораётган ходимлар иштирокида психокоррекцион машғулот ва семинар тренинглар ўтказилди.

Бундан кўзланган асосий мақсад, шахсий таркибнинг стресс ва депрессив ҳолатлар таъсирига тушиб қолишининг олдини олиш ҳамда жамоада соғлом руҳий ҳолатни таъминлаш, уларнинг саломатлигини муҳофаза қилиш, оилавий-маиший муаммоларини ўрганиш ва ижобий ҳал этишда кўмаклашиш кўзда тутилган.

Ушбу ўтказилган семинар тренинг машғулотида, ички ишлар органларида фаолият олиб бориётган ходимлар фаол иштирок этишди.

Сурхондарё вилояти ИИБ ахборот хизмати

Text to speech