6 Июл 2023 йил 212

Сурхондарё вилояти ИИБда инспектор-психологлар билан давра суҳбати ташкил қилинди.

Сурхондарё вилояти ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати Маънавий-маърифий ишлар бўлими Психологик таъминлаш гуруҳи мутахассис-психологлари томонидан Жамоат хавфсизлиги хизмати Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси таркибида хизмат олиб бораётган вояга етмаганлар масалалари бўйича инспектор-психологларнинг хизмат самарадорлигини ва уларнинг психологик билимларини ошириш мақсадида улар билан давра суҳбати ўтказилди. Ўтказилган давра суҳбатидан кўзланган мақсад инспектор-психологларнинг психологик билимларини ошириш орқали вояга етмаганларнинг руҳий ҳолатидаги салбий ўзгаришларни эрта аниқлаш ва уларни бартараф этиш, девиант хулқ-атвордаги болалар билан тизимли ишларни олиб бориш, шунингдек ота-оналар билан вояга етмаганлар ўртасида содир бўлиши мумкин бўлган салбий ҳолатларни олдини олиш юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилди.

Text to speech