Сурхондарё вилояти ИИБ Жамоат хафсизлиги хизмати Жамоат тартибини сақлаш бошқармаси Патрул-пост хизмати батальони ходимлари билан психопрофилактик суҳбат олиб борилмоқда.
Сурхондарё вилояти ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати Психологик таъминлаш гуруҳи мутахассис-психологлари томонидан фуқаролар билан тўғридан-тўғри мулоқотда бўладиган ҳамда махсус воситалар билан хизмат олиб борадиган ходимларнинг хизмат фаолиятларининг ўзига хос хусусиятларини инобатга олган ҳолда, ходимларнинг хизмат самарадорлигини ошириш ва шахсий таркиб ўртасида соғлом маънавий-руҳий муҳит барқарорлигини таъминлаш, ходимларнинг индивидуал-психологик хусусиятларини ўрганиш мақсадида ходимлар билан суҳбат ўтказилди.
Бунда асосий эътибор, Ички ишлар органлари шахсий таркиби ўртасида салбий ҳолатлар келиб чиқишининг олдини олиш, уларнинг саломатлигини муҳофаза қилиш, жамоалардаги маънавий-руҳий муҳит барқарорлигини таъминлаш, шахсий таркибнинг хизмат шароитларини яхшилаш, уларнинг оилавий-маиший муаммоларини ўрганиш ва ижобий ҳал этишда кўмаклашиш борасида амалга оширилиши лозим бўлган ташкилий, амалий ва тарбиявий профилактик чора-тадбирларга қаратилди.