19 Май 2022 йил 368

Сурхондарё вилояти ИИБ Мутахассис психологлари томонидан ходимларнинг оиласидаги муаммоларини ўрганиш ишлари давом этмоқда.

Сурхондарё вилояти ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати Маънавий-маърифий ишлар бўлими Психологик таъминлаш гуруҳи мутахассис психологлари ҳамда Хотин-қизлар масалалари бўйича инспекторлар билан ҳамкорликда “ходим психолог ҳузурига эмас-психолог ходим ҳузурига” тамойили асосида, Сурхондарё вилоятида фаолият олиб бораётган ички ишлар органларидаги аёл ходималарининг оиласини, турмуш шароитларини ўрганиш мақсадига қаратилган ишлар давом эттирилмоқда.
Ўтказилаётган суҳбат асносида асосий эътибор, мутахассис психологлар томонидан ходимларнинг оиласидаги муаммоларни ўрганиш ва уларга ижобий ечим топиш кўзда тутилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech