Сурхондарё вилояти ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси кундузги ҳамда хорижий таълим муассасаларига 2023-2024 ўқув йили учун номзодлар танловини эълон қилади
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академиясига:
Академияга ўрта, ўрта-махсус маълумотга эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳамда ички ишлар органлари ва тизимларида сафдорлар ва сержантлар таркиби лавозимларида хизматни ўтаётган ўрта, ўрта-махсус маълумотга эга бўлган ходимлар қабул қилинади.
Фуқаролар ҳамда ички ишлар органларнинг сафдор ва сержантлар таркиби лавозимларида хизматни ўтаётган ходимлар учун Академияга ёши ўн саккиздан кичик ва йигирма бешдан катта бўлмаган.
Ўқишга ўрта маълумотли, бўйи 165 см.дан паст бўлмаган жисмонан соғлом йигитлар, 160 см.дан паст бўлмаган қизлар қабул қилинади.
Академия ички ишлар органлари учун олий маълумотли ҳуқуқшунос кадрлар тайёрлайди.
Ўқиш муддати 3 йил.
Тингловчилар бепул озиқ-овқат, махсус кийим-кечак, ётоқхона билан таъминланадилар ва стипендия оладилар.
Академияга кирувчилар “Тергов фаолияти”, “Тезкор қидирув фаолияти”, “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси фаолияти”, “Жиноий жазоларни ижро этиш фаолияти”, “Хизмат фаолиятини тарбиявий-психологик таъминлаш”, “Ташкилий штаб фаолияти” ва “Эксперт-кириминалистика фаолияти” мутахассисликлари бўйича тарих, она тили ва адабиёти ҳамда чет тили фанларидан оғзаки усулида синов имтиҳонлари топширадилар. Кириш имтиҳонларини абитуриентлар ўз хоҳишига кўра давлат ёки рус тилида топширишлари мумкин.
Имтиҳонлар 1 июлдан 15 июлгача ўтказилади.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси кундузги ҳамда хорижий таълим муассасаларига кириш истагида бўлган номзодлар 2023 йилнинг 15 февраль кунига қадар Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таминлаш хизматига мурожаат этишлари ва қабул тартиби бўйича 76-222-04-62 телефон рақами орқали тўлиқ маълумот олишлари мумкин.
Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таминлаш хизмати