6 Декабр 2022 йил
313
Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи Ангор туманида “Электрон кузатув маскан”лари фаолияти билан танишди
Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи А.С.Исмоилов Ангор туманида бўлиб, ички ишлар органларининг таянч пунктлари негизида ташкил этилган маҳалла ҳуқуқ-тартибот маскани ҳамда “Электрон кузатув маскан”лари фаолиятини кўздан кечирди.
Мазкур масканлар маҳаллаларда ҳуқуқбузарликлар профилактикасини ташкил этиш ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасида фуқаролар фаоллигини ошириш, ҳудудда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасидаги ишларни тизимли олиб бориш учун йўлга қўйилган.