28 Май 2022 йил 395

Сурхондарё вилояти Ички ишлар органлари раҳбар ходимлари ўртасида психологик семинар тренинг машғулоти ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг тегишли буйруқ талаблари асосида жорий йилнинг 28 май куни Ўзбекистон Республикаси ИИВ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти етакчи мутахассис психологи капитан Ж.Каримов ҳамда Сурхондарё вилояти ички ишлар бошқармаси мутахассис психологлари иштирокида Сурхондарё вилояти ички ишлар органлари раҳбар ходимлари учун “Раҳбарнинг бошқарув маданияти” ва “Раҳбар психологияси” мавзуларида Сурхондарё вилоят Матбуот уйи биносида семинар тренинглар ташкил этилди.
Унда вилоят ички ишлар бошқармаси соҳавий хизмат раҳбарлари ва ички ишлар органлари раҳбар кадрлар заҳирасига олинган ходимлар иштирок этишди.
Ўтказилган мазкур семинар тренинг машғулотида Ички ишлар органлари ходимларининг умумий дунёқараши, маънавий ва интеллектуал салоҳиятини юксалтириш, уларда ватанпарварлик, ғурур, ифтихор, ўз касбига садоқат ва юқори масъулият ҳисларини ошириш билан боғлиқ психологик маслаҳатлар бериб ўтилди.
Шунингдек, раҳбар ходимларга касбий маиший, стресс (зўриқиш), депрессия ва бошқа салбий руҳий ҳолатларни олдини олиш бўйича психологик тавсиялар ҳам берилди.

Text to speech