4 Август 2023 йил 177

Сурхондарё вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси ва унинг қуйи бўлинмалари ходимлари томонидан жиноятларни олдини олиш бўйича жойларда тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда

2023 йилнинг 4 август куни Сурхондарё вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси ва унинг қуйи бўлинмалари ходимлари томонидан аҳоли гавжум жойлар, бозорлар, истироҳат боғлари ҳамда савдо объектларида аҳоли билан учрашувлар ўтказилиб, фирибгарлик, ўғирлик ва бошқа турдаги жиноятларнинг олдини олишга қаратилган буклетлар тарқатилди.

Ҳозирда Тергов бошқармаси ва унинг қуйи бўлинмалари томонидан жиноятларни олдини олишга қаратилган учрашувлар ўтказилиши давом эттирилмоқда.

Text to speech