26 Феврал 2023 йил 173

Сурхондарё академик лицейининг 1-босқич ўқувчилари ўртасида Заковат интеликтуал ўйини ташкил этилди. 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 25-август кунидаги "Буюк мутафаккир ва қомусий олим Абу Райҳон Беруний таваллудининг 1050 йиллигини халқаро миқёсда кенг нишонлаш тўғрисида" ги ПҚ-361-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида 2023-йилнинг 24-феврал куни Ўзбекистон Республикаси ИИВ Сурхондарё академик литсейининг 1-босқич ўқувчилари ўртасида Заковат интеликтуал ўйини ташкил этилди. Якуний натижаларга кўра 1-ўринни  2/22-гуруҳнинг "Ренессанс" ва 4/22-гуруҳнинг "Эверест"  жамоалари, 2-ўринни  4/22-гуруҳнинг " The Best " ва 7/22-гуруҳининг "МВД" жамоалари сазовор бўлишган бўлса, 3-ўринни 6/22-гуруҳининг "Демократия" жамоаси эгаллашди. Ғолиб жамоалар академик литсей маъмурияти томонидан фахрий ёрлиқ ва китоблар билан тақдирланишди.

.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech