4 Июн 2023 йил 256

Сурхондарё академик лицейи ўқувчилари ғолиблар сафида

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар, Олий ва ўрта махсус таълим, Халқ таълими, Спортни ривожлантириш, Маданият, Соғлиқни сақлаш вазирликлари, Ёшлар ишлари агентлиги ва Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Марказий кенгашининг "Умумтаълим ҳамда касб-ҳунар таълими муассасаларида "Ёш қутқарувчи" кўнгиллилар клубларини тузиш ҳамда ўқувчилар ўртасида "Ёш қутқарувчи” мусобақаларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида”ги қўшма қарорига мувофиқ жорий йилнинг 26-29 май кунлари Жиззах вилоятида "Ёш қутқарувчи" мусобақасининг республика босқичида Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирлиги  Сурхондарё Академик лицейининг “Лочин” жамоаси муносиб иштирок этди. Академик лицей жамоаси мусобақанинг эстафета ва юқори қаватларда ишлаш номинацияларида 1-ўринни эгаллаб, республикамизнинг барча вилоятларидан ташриф буюрган 14 та жамоалар орасида умумжамоа хисобида фахрли иккинчи ўринни эгаллади.

2023 йил 31 май куни Термиз темир йўл вокзалида академик лицей ўқувчиларидан иборат ғолиб жамоа аъзолари Лочинлар карнай-сурнайлар садолари остида тантанали равишда кутиб олинди.

Кутиб олиш жараёнида ғолибларимизни табриклаш учун Сурхондарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи подполковник Қодиров Нурали Усмоналиевич, ИИВ Сурхондарё Академик лицейи директори подполковник Бўриев Бахтиёр Вахобович, вилоят ИИБ фахрийлар кенгаши азоси истеъфодаги майор Шодиев Бўри Шодиевичлар сўз олиб, ғолиб ўқувчиларни ютуқ билан табриклашди. Келгусидаги ўқишларида мувоффақиятлар тилашди.

Text to speech