Сурхондарё академик лицейида доимий равишда маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017-йил 28-июлдаги “Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини оширишни янги босқичга кўтариш тўғрисида”ги ПҚ-3160-сон Қарорида белгилаб берилган вазифалар, шунингдек, мафкуравий, ғоявий ва информатсион курашлар кучайиб бораётган ҳозирги мураккаб ва таҳликали даврда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини янги босқичга кўтариш, ёшларни турли мафкуравий ҳуружлардан ҳимоя қилиш, мамлакат мустақиллигига хавф туғдириши мумкин бўлган тажовузларга қарши санъат ва маданият воситасида изчил кураш олиб бориш вазифаларини амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Сурхондарё академик лицейида доимий равишда маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда.
Хусусан, жорий йилнинг 26-ноябрида Жарқўрғон тумани
маданият марказининг ʼʼҚЎШТИРНОҚʼʼ театри ўзининг ʼʼСурхонча кулгуʼʼ номли
дастури билан ўқувчиларнинг маданий хордиқ олишларига ўз ҳиссасини қўшдилар.