12 Август 2025 йил
333
Сурхон воҳасига ташриф буюраётган хорижий ва маҳаллий сайёҳлар билан профилактик тарғибот ишлари олиб борилмоқда
"Хавфсиз ва соғлом юрт" кенг қамровли тезкор профилактик тадбирлари доирасида, вилоят ҳудудига ташриф буюрувчи хорижий ва маҳаллий сайёҳлар билан боғлиқ содир этилиши мумкин бўлган ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш мақсадида, Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходимлари томонидан Термиз ҳалқаро Аэропортида тегишли профилактик тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда.
Ўтказилаётган профилактик тадбирлари давомида, сайёҳлар томонидан шахсий буюмларига эҳтиёт бўлишлари ва белгиланган тартиб қоидаларга амал қилишлари юзасидан керакли тушунтиришлар берилмоқда.