13 Март 2025 йил
912
Сурхон воҳасига ташриф буюрувчи сайёҳлар кўрсатилаётган хизматлардан мамнун
Бугунги кунда юртимизда туризм соҳасини ривожлантиришга Президентимиз томонидан алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда.
Бу эса ўз навбатида Янги Ўзбекистонимизнинг дунё мамлакатлари ичида янада нуфузини оширишга ва ривожланиши учун муҳим омил бўлиб хизмат қилади. Сайёҳларнинг хавфсизлигини таъминлаш борасида, вилоят ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходимлари томонидан Сурхондарёга ташриф буюраётган сайёҳларга керакли хизматлар кўрсатилиб, туристларнинг миннатдорчилигига эришиб келинмоқда.