Спорт - соғлом турмуш гарови
“Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрь кунидаги “Соғлом турмуш тарзини кенг тадбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6099-сон Фармони ҳамда вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг 2020 йил 10 ноябрь кунидаги вилоят ички ишлар органлари ходимлари ўртасида “Соғлом турмуш тарзини кенг тадбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида, дастур ишлаб чиқилди.
Мазкур дастурда “Ички ишлар органларида мавжуд моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, уларни замонавий спорт ускуналари ва анжомлари билан таъминлаш” вазифаси юклатилган бўлиб, шуҳар-туман Ички ишлар бўлимларида мавжуд спорт залларини босқичма-босқич таъмирлаш ҳамда спорт анжом ва ускуналари билан жиҳозлаш ишлари олиб борилмоқда.
Жорий йилнинг 4 апрель куни Бойсун тумани ИИБ балансида бўлган спорт залига (Динамо Жисмоний тарбия ва спорт жамияти кенгашида йиғилиб бориладиган маблағи ҳисобидан) спорт жиҳозлари ҳарид қилиниб, Бойсун тумани Ички ишлар бўлимида хизматни ўтовчи шахсий таркиби томонидан мунтазам равишда жисмоний тайёргарлик машғулотларини ўтказиб боришлари учун топширилди.
Сурхондарё вилоят ИИБ Ахборот хизмати