Сиёсий қатағон қурбонлари хотирасига бағишланган маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилиши давом этмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 19-июлдаги “Сиёсий қатағон қурбони бўлган юртдошларимиз ҳаёти ва фаолиятини ўрганиш, тарғиб этиш ҳамда уларнинг хотирасини абадийлаштириш борасидаги ишларни кенгайтириш тўғрисида”ги ПҚ–270-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида мамлакатимизда октябр ойининг биринчи ҳафтаси “Сиёсий қатағон қурбонларини ёд этиш ҳафталиги” сифатида нишонланмоқда.
Шу муносабат билан
жорий йилнинг 6 октябр куни ИИВ Сурхондарё академик лицейи ўқувчилари Термиз давлат
университети тузилмасидаги Қатағон қурбонлари хотира музейига ташриф буюришди.
Тадбир давомида, ўқувчилар
ўз халқининг озодлик ва мустақиллик йўлида жон фидо этган аждодлари хотирасига ҳурмат
бажо келтириб, сиёсий қатағон йилларида фидойилик ва жасорат кўрсатган юртдошларимиз
ҳаёти, уларнинг ибратли фаолияти ҳамда тарихий мероси ҳақида батафсил маълумотларга
эга бўлишди.
Мазкур тадбирнинг ўтказилиши ёш авлодни ватанпарварлик, тарихий хотирага ҳурмат ва миллий қадриятларга садоқат руҳида тарбиялаш, шунингдек, уларнинг маънавий-маърифий дунёқарашини кенгайтириш мақсадига хизмат қилади.