2 Июн 2023 йил 428

Шўрчида мактаб ўқувчиси безорилик жиноятини содир қилди

Шўрчи туманида 2023 йил 11 май куни туман ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳининг хабарига кўра, 2 май куни соат 17-00 ларда, тумандаги мактаб ўқувчиси, Д.Дўстмурод (исм шарифлар ўзгартирилган) жамоат жойи ҳисобланган тиббиёт бирлашмаси ёнида, бошқа мактаб ўқувчиси, М.Баҳром билан ўзаро жанжаллашиши оқибатида, уни қўли билан уриб, тан жароҳати етказган.

Мазкур ҳолат юзасидан 11 май куни Д.Дўстмуродга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми “а,б” бандлари билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech