10 Октябр 2022 йил 213

Шўрчида ЙПХ инспекторлари томонидан тўхтатилган “ЗИЛ” русумли юк автомашинасида гиёҳванд модда борлиги аниқланди

Жорий йилнинг 9 октябр куни соат 14:00 ларда Сурхондарё вилояти Шўрчи тумани “Совжиронбобо” маҳалласи  ҳудудида хизмат олиб бораётган вилоят ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ШМҲ ЙПХО инспектори томонидан тўхтатилган “ЗИЛ” русумли юк автомашинаси текширилганида, автомашина салонида хайдовчи  Б.М.га тегишли бўлган таъмаки қутисида селофанга ўралган марихуана гиёҳванд моддасига ўхшаш маҳсулот борлиги аниқланган.

Ушбу ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳозирда Шўрчи тумани ИИБ ЖҚБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Text to speech