8 Август 2022 йил
377
Шўрчида икки бош қўй ўғриси қўлга олинди
Шўрчи туманида 2022 йил 22 июл куни, туманнинг “Ғармақўрғон” маҳалласида яшовчи, Н.Наим (исм шарифлар ўзгартирилган) туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, 20 июл кунидан 21 июл кунига ўтар кечаси ҳовлисида жойлашган молхонасидан жами 3.000.000 (уч миллион) сўмлик 2 бош қўйларини номаълум шахслар ўғирлаб кетганлигини билдирган. Ички ишлар органлари ходимлари томонидан кўрилган чоралар натижасида, ушбу ўғирликни Шўрчи туманида яшовчи, Ш.Ботир содир этилганлиги аниқланиб ушланган ва ашёвий далил олинган. 25 июл куни Ш.Ботирга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати