26 Август 2023 йил 417

Шўрчи туманида пробация ҳисобида турган шахслар сайёр суд тартибида жазодан озод этилди

Сайёр суд давомида Шўрчи тамун ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Пробация бўлими ҳисобида жазони ўтаётган маҳкумларга жиноят ишлари бўйича Шўрчи туман суди раиси М.Ҳакимов иштирокида сайёр суд жараёнида тузалиш йўлига кирган қилмишидан чин кўнгилдан пушаймон бўлган, билиб билмасдан жиноят кўчасига кириб қолган 16 нафар маҳкумларга инсонпарварлик тамойили қўлланилиб, Жиноят ишлари бўйича Шўрчи туман суди томонидан жиноят кодексининг 73-моддасига асосан  ўталмай қолган жазодан муддатидан олдин шартли озод этилди.

Сайёр суд сўнгида меҳнат ярмаркаси ташкил этилиб, ярмаркада 2 нафар маҳкум ўзига муносиб иш ўрнига эга бўлди.

Text to speech