23 Август 2022 йил 480

Шўрчи туманида фирибгарлик жиноятини содир қилган шахсга нисбатан жиноят иши очилди

Шўрчи туманида 2022 йил 9 август куни туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмасидан тушган ҳужжатларга кўра, шу туманда яшовчи, Ф.Қаҳҳор (исм шарифлар ўзгартирилган) 2022 йил 20 феврал куни, туманнинг “Бобур” маҳалласида яшовчи, Л.Русланнинг ишончига кириб, “Нексия русумли, автоуловини 90.000.000 (тўқсон миллион) сўмга оламан!”-деб, 50.000.000 (эллик миллион) сўмини бериб, қолган 40.000.000 (қирқ миллион) сўм пулини бермасдан кетганлиги аниқланган. 9 август куни Ф.Қаҳҳорга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми ”а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech