23 Июн 2023 йил 249

Шўрчи тумани Оқтумшуқ маҳалласида содир этилган жинояти кенг жамоатчилик иштирокида муҳокама қилинди

Шўрчи туманидаги 52 сонли умумий ўрта таълим мактабида, Шўрчи тумани “Оқтумшуқ” маҳалласи ҳудудида 19 июн куни содир этилган жиноят Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 10 сентябр кунидаги 565 сонли Қарори талаблари асосида кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида муҳокама қилинди.

Ўтказилган муҳокама йиғилишда, Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи А.Исмоилов, вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари М.Болтаев, туман хокими У.Зокиров, туман ИИБ бошлиғи Д.Қурбонов, маҳалла фаоллари, кенг жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди. Ўтказилган муҳокама йиғилиш давомида, жиноят тафсилотлари ҳақида тўхталиб, ушбу қилмишнинг содир этилиш сабаб ва омиллари кенг жамоатчиликка етказилди.

Масъуллар томонидан фуқароларга оила муқаддаслиги, ҳар қандай содир этилган жиноий қилмиш жазосиз қолмаслиги, жиноятга жазо муқаррарлиги тушунтирилиб, келгусида бу каби кўнгилсиз ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида назоратни янада кучайтириш, маҳалла фаоллари ўз ишига масъулият билан ёндашиши алоҳида таъкидланди.

Text to speech