15 Ноябр 2021 йил
413
Шўрчида гиёҳфуруш қўлга олинди
Шўрчи туманида 2021 йил 30 октябрь куни, туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлимидан тушган ҳужжатларга кўра, 28 октябрь куни соат 12:30 ларда, туманнинг “Оқтумшуқ” маҳалласида ўтказилган тезкор-тадбир давомида, туманнинг “Бўстон” маҳалласида яшовчи, У.Икром (исм шариф ўзгартирилган) мижозга 21,56 гр “марихуана” гиёҳвандлик моддасини 1.750.000 (бир миллион етти юз эллик минг) сўмга сотаётган вақтда ушланган ва ашёвий далил олинган. 30 октябрь куни У.Икромга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати