2 Июн 2022 йил 229

Шерободда ИИБ ходимларининг фарзандларига байрам совғалари улашилди

Шеробод туманида 1 июнь- “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш” кунига бағишланган байрам тадбирлари давом этмоқда. Хусусан, 3-сектор раҳбари, туман ИИБ бошлиғи подполковник Ў.Шукуров Ички ишлар органлари ходимларининг фарзандларини байрам билан қутлаб, уларга совғалар улашди.
Албатта оила бахти фарзандлар камолида. Шундан бўлса керак болажон ўзбек халқи ҳамиша топганининг энг сарасини фарзандларига илинади. Ушбу байрам ҳам шириндан-шакар болажонларга олам- олам қувонч ҳадя этди, -десак муболаға бўлмайди.

Text to speech