27 Ноябр 2022 йил 204

Шеробод туманида “Соғлом ҳаёт учун беш минг қадам” акцияси ўтказилди

Жорий йилнинг 26 ноябр куни Шеробод туманида эрта тонгдан “Соғлом ҳаёт учун 5 минг қадам” шиори остида Шеробод туман Ички ишлар бўлими ташаббуси билан туман хокимлиги, Халқ таълими, спортни ривожлантириш бўлими, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими, тумандаги спорт мактаби билан ҳамкорликда акция ўтказилди. Унда туман Ички ишлар бўлими шахсий таркиби, таълим муассасаси ходимлари фаол иштирок этишди.

Мазкур марафон Шеробод тумани “Навоий” кўчасидан бошланиб, “Тошкент”, “Мустақиллик”, “8 март” кўчалари бўйлаб давом эттирилди. Шунингдек, спорт мактаби футбол майдонида бадантарбия машғулотлари ҳам ўтказилди. Марафон иштирокчилари спортнинг стол теннисида ҳам ўзларини чиниқтиришди.

Text to speech