9 Октябр 2021 йил
647
Шеробод туманида "Сектор раҳбари ва ёшлар" учрашуви бўлиб ўтди.
Шеробод тумани "Хўжақия-1" маҳалласида жойлашган 9-сонли умумтаълим мактабида 3-сектор раҳбари, туман ИИБ бошлиғи Ў.Шукуров, Ёшлар ишлари агентлиги масъул ходими A.Дўснаев ва бошқа мутасаддилар иштирокида "Сектор раҳбари ва ёшлар" учрашуви бўлиб ўтди. Тадбирда ёшлар ҳам фаол иштирок этиб, туманимиз тараққиёти йўлида хизмат қилиш учун ўз таклиф ва мулоҳазаларини билдиришди. Учрашув давомида сектор раҳбари томонидан ёшларга китоблар совға қилинди.