29 Апрел 2022 йил
364
Шеробод тумани сектор раҳбарлари иштирокида, вояга етмаган ёшлар ўртасида жиноятчиликнинг олдини олиш мақсадида йиғилиш ўтказилди
2022 йил 27 апрел куни Шеробод туман Ҳокими ва туман сектор раҳбарлари иштирокида туман маданият саройида мактаб ўқитувчилари ва уларнинг ота-оналари иштирокида бугунги кунда туманимизда "Вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва жиноят натижасида ўқувчи қизларнинг жабрланувчига айланиб қолаётганлиги" юзасидан кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишда, бундан кейин вояга етмаганлар ва ёшлар томонидан жиноят содир этмаслиги учун ота-оналарнинг масъулиятини ошириш ва фарзандлари тарбиясига беэътибор бўлмасликлари ҳақида туман Ҳокими ва сектор раҳбарлари томонидан тушунтириш ишлари олиб борилди.