29 Сентябр 2022 йил 286

Шеробод тумани Истиқбол маҳалласида сайёр қабул бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 28 сентябр куни Шеробод туманининг 3-сектор ҳудуди “Истиқбол” маҳалласида Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси масъул ходими Р.Рўзиев, туман Ички ишлар бўлими бошлиғи подполковник Ў.Р.Шукуров иштирокида сайёр қабул ўтказилди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Шеробод туманидаги Халқ қабулхонаси тегишли корхона ва ташкилот масъуллари ушбу ҳудудга тайинланган ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, маҳалла раиси ва мактаб масъуллари ҳамда фуқаролар қатнашди.

Сайёр қабулда фуқароларнинг мурожаатлари масуъллар томонидан ўрганилиб, ижобий ечим топиш чоралари кўрилди.

Text to speech