18 Сентябр 2021 йил 336

Шеробод тумани 3-сектор раҳбари 5 та муҳим ташаббус доирасида амалга ошираётган ишлари

Юртимизда таълим тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар кундан-кунга жадаллашиб бормоқда. Ёш авлодни етук ва баркамол интеллектуал салоҳиятли бўлиб тарбияланишлари учун зарур шароитлар яратиб берилмоқда. Бугун ана шундай ўзгаришларнинг тумандаги ижроси билан танишиш мақсадида, Шеробод туман 3-сектор раҳбари, туман Ички ишлар бўлими бошлиғи Ў.Шукуров тумандаги 1-сонли умумтаълим мактабига ташриф буюрди ҳамда ўқитувчи ва ўқувчилар билан самимий суҳбатда бўлди.
Шунингдек 5 та муҳим ташаббус асосида ёшларнинг маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни, кенг тарғиб қилиш бўйича фаол ўқувчиларга туман ИИБ бошлиғи 3-сектор раҳбари Ў.Шукуров ўзининг фахрий ёрлиқ ва есдалик совғаларини топширди.

Text to speech