4 Феврал 2023 йил 197

Шеробод тумани 3-сектор раҳбари халқ орасида

Шеробод тумани 3-сектор раҳбари туман ИИБ бошлиғи Ў.Шукуров "Нуртепа" маҳалласидаги "Аёллар дафтари"нинг 4-босқичи хатлов жараёни бўйича хонадонма-хонадон юриб, аҳолининг муаммоларини ўрганди.

Ҳозирги кунда "Нуртепа" маҳалласида 535 та хонадон 3070 нафар аҳоли мавжуд бўлиб, шундан 1516 нафарини хотин-қизлар ташкил этади. 

Ўрганиш жараёнида маҳалланинг Исо Термизий кўчаси 58-уйда истиқомат қилувчи Абдулалиев Ҳусан хонадонидаги ўрганиш жараёнида, фуқаронинг қизи 1984-йилда туғилган 2-гуруҳ ногирони Абдулалиева Матлуба "Аёллар дафтари"нинг 4-тоифаси 1-2 гуруҳ ногиронлиги бўлган ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизлар тоифасига киритиш учун рўйхатга олинди ҳамда фуқаро Абдулалиева Матлубанинг яшаш шароити ўрганилиб, келгусида тадбиркорлик қилиши учун субсидия асосида тикув машинаси берилишини маълум қилди.

Text to speech