13 Апрел 2023 йил 1365

Семизлик ва унинг асоратлари

Семизлик (лот. адипоситас — «семизлик» ва лот. обеситас — том маънода «тўлиқлик, семизлик, боқилганлик») — ёғ тўпланиши, тана вазнининг ёғ тўқималари ҳисобига ортиши. Ёғ тўқимаси ҳам физиологик захираларда, ҳам сут безлари, сон, қорин соҳасида йиғилиб бориши мумкин. Ҳозирги вақтда семизлик ҳар қандай ёшда кузатиладиган сурункали метаболик касаллик ҳисобланади, тана вазнининг асосан ёғ тўқималари ҳисобига ортиши сифатида намоён бўлади, аҳолининг умумий касалланиш ва ўлими ҳолатлари кўпайиши билан кечади. Тараққий топган жамиятда генетикада ўзгариш бўлмаса ҳам, яъни ирсий омилларга боғлиқ бўлмаган ҳолда семизлик кескин ортиб бормоқда.

Семизликнинг ривожланиши организмдаги энергия қабул қилиш ва сарфлаш ўртасидаги мувозанатнинг бузилиши натижасида юзага келади. Тана оғирлиги ўзаро бўглиқ тизимлар комплексининг мураккаб муносабатлари орқали тартибга солинади: қабул қилинган энергия (калория) = сарфланган энергия. Семизлик ривожланишига камҳаракатлик (гиподинамия) ва осон ҳазм бўладиган калориялар (уларнинг ортиқчаси организмда ёғ тўқималарида триглитсеридлар шаклида тўпланади) ҳисса қўшади.

Шунинг учун энергетик мувозанатни сақлаш учун организм гормон даражасини тартибга солиши, энергия сарфлашни камайтириши, озиқа моддаларининг сўрилиши самарадорлигини ошириши, овқатланиш хулқини тартибга солиши (иштаҳани пасайтириш), ёғли энергетик деполардан етишмаётган энергияни сафарбар қилиши керак. Буларнинг ҳар бири маълум генлар билан тартибга солинади.

Семизлик учун ирсий мойиллик семизликдан азият чекаётган оилалардаги шахсларда аниқ намоён бўлади. Тана массасини тартибга солиш учун масъул генлар инсониятнинг келиб чиқиши ва жамиятнинг ривожланиш тарихи давомида эволютсия қилган, лекин бир вақтнинг ўзида озиқа моддаларини қабул қилиш ва одатий жисмоний фаолликни аниқлайдиган ташқи муҳит омиллари ҳам сезиларли даражада ўзгарди.

Семизлик қуйидаги сабаблар туфайли ривожланиши мумкин:

  • Озиқ-овқат қабул қилиш ва энергия сарфлаш ўртасидаги мувозанатнинг бузилиши, яъни озиқ-овқат маҳсулотларини кўп истеъмол қилиш ва энергияни кам сарфлаш;
  • Меъда ости бези, жигар, ингичка ва йўғон ичаклар фаолиятида бузилишлар (ноендокрин патологияли семириш);
  • Генетик бузилишлар.

СЕМИРИБ  КЕТИШГА  ТУРТКИ   БЎЛАДИГАН    ОМИЛЛАР

  • Камҳаракат турмуш тарзи;
  • Генетик омиллар, хусусан:
    • Липогенез ферментларининг юқори фаоллиги
    • Липолиз ферментлари фаоллигининг пасайиши
  • Баъзи касалликлар, хусусан эндокрин касалликлар (гипогонадизм, гипотиреоз, инсулинома);
  • Озиқ-овқат истеъмол қилиш бузилишларига олиб келадиган овқатланиш хулқ-атворининг психологик бузилишлари (масалан, психоген кўп еб юбориш);
  • Стрессга;
  • Прадер-Вилли синдроми;
  • Гипоталамуснинг дисфунктсияси;
  • Уйқуга тўймаслик;
  • Психотроп препаратлар;
  • Тизимли глюкокортикостероидлар;
  • Гормонал контратсептивлар;
  • Инсулин ва инсулин секретсияси стимулятори;

Эволютсия жараёнида инсон организми овқат танқис бўлганда ёки ундан мажбуран бош тортишга тўғри келганда энергияни таъминлаш учун озиқ-овқат тўкис бўлганида озиқа моддаларни жамғаришга мослашган — бу эволютсион афзаллик бўлиб, инсонларга тирик қолиш имконини берган. Қадим замонларда семизлик фаровонлик, етарлилик, ҳосилдорлик ва саломатликнинг белгиси ҳисобланарди. Мисол учун милоддан аввалги 22-минг йилликда ясалган «Венес оф Wиллендорф» ҳайкали (эҳтимол, семизликнинг энг қадимги мисоли).

СЕМИЗЛИКНИНГ ТАСНИФИ

Марказий семизлик деб қорин соҳасида ёғ захираларининг ортиқчалиги тушунилади. Марказий семизлик ортиқча вазнликнинг энг хавфли тури ҳисобланади, ва, статистикага кўра, юрак хасталиги, юқори қон босими ва қандли диабет. Марказий семириш пиво истеъмол қилиш билан боғлиқ деган кенг тарқалган тушунча (пиволи қорин) тасдиқ топмаган: на тана массаси индекси, на бел ва сон айланаси нисбати пиво истеъмоли билан боғлиқ эмас.

Бемор бел ҳажмининг сонлар ҳажмига нисбати аёллар учун 0,8 ва эркаклар учун 0.95 дан ортиқ бўлса марказий семизлик билан хасталанган ҳисобланади.

Семизликнинг патологик турлари, қоида тариқасида, ёғ алмашинувининг бузилишига олиб келадиган инсон эндокрин тизимдаги тартибсизликлар билан боғлиқ бўлади.

Семизлик даражаларга (ёғ тўқималарининг миқдори) ва турларга (унинг ривожига олиб келган сабабларгас кўра) бўлинади. Семириб кетиш қандли диабетгипертония ва ортиқча вазннинг мавжудлиги билан боғлиқ бошқа касалликларга олиб келади. ЖССТ таснифига кўра, бел ҳажмининг эркакларда 94 см ва аёлларда 80 см дан зиёдлиги семизлик билан боғлиқ касалликлар хавфини оширади. Ортиқча вазн сабаблари шунингдек ёғ тўқималарининг тарқалишига, ёғ тўқимасининг табиатига (юмшоқлик, таранглик, суюқлик сақлаш фоизи) ҳамда тери ўзгаришларининг мавжудлиги ёки мавжуд эмаслигига («селлюлит» деб аталмиш терининг чўзилиши, тешикчаларининг кенгайиши) таъсир қилади.

Text to speech