7 Декабр 2021 йил
434
Сариосиёлик йигитнинг ёнидан гиёҳванд моддаси топилди
Узун туманида 2021 йил 23 октябрь куни туман ИИБ ходимлари томонидан туманнинг “Ёшлик” маҳалласида ўтказилган тадбир давомида, Сариосиё тумани “Теракзор” маҳалласида яшовчи, Л.Нодирнинг (исм шарифлар ўзгартирилган) ёнидан соф вазни 0,75 грамм бўлган “гашиш” гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланиб, тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган. 9 ноябрь куни Л.Нодирга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати