13 Ноябр 2021 йил
424
Сариосиёлик безориларга жиноят иши қўзғатилди
Сариосиё туманида 2021 йил 26 октябрь куни соат 16:00 ларда, туманнинг “Бўйрапуш” маҳалласи ҳудудида жойлашган чойхона ёнида, туманнинг “Бўйрапуш” маҳалласида яшовчилар, А.Умид (исм шарифлар ўзгартирилган) акаси А.Улуғбек, Т.Зоҳид ва А.Озодаларни маҳалладошлари, А.Шокир, А.Зокир ва Д.Бегзодлар жамиятда юриш туриш қоидаларини қасддан месимасдан, қўллари билан дуч келган жойларига уришиб, уларга тан жароҳати етказган. 29 октябрь куни А.Шокир, А.Зокир ва Д.Бегзодларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати