Сариосиёда тапчан устидаги тилло тақинчоқлар ўғирланди
Сариосиё туманида 2021 йил 12 июль куни туманнинг “Келажак сари” маҳалласида яшовчи, У.Муҳаммад туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, унда 12 июль куни соат 9.00 ларда, ҳовлисидаги тапчан устида турган қўл тикув машинаси ичидаги 800.000 (саккиз минг) сўмлик 1 дона тилло узуги, 600.000 (олти юз минг) сўмлик турли тақинчоқларини номаълум шахс ўғирлаб кетганлигини маълум қилган. Ичкиишлар органлари ходимлари томонидан кўрилган чоралар натижасида, ушбу ўғирлик жиноятини Қашқадарё вилояти Қарши шаҳри “Янгиҳаёт” маҳалласида яшовчи, Р.Раҳим содир этганлиги аниқланиб ушланган ва ундан ашёвий далил олинган. 19 июль куни Р.Раҳимга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати