27 Август 2021 йил
483
Сариосиёда қидирувдаги шахс қўлга олинди
Денов туманида 2020 йил сентябрь ойида Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 169-моддаси 3-қисмида кўрсатилган (ўғирлик) жиноятни содир этганликда айбланиб, Жиноят ишлари бўйича Денов туман суди томонидан қидирув эълон қилинган эҳтиёт чораси сифатида “қамоқ” қўлланилган Сариосиё тумани Шарқ юлдузи маҳалласида яшовчи 1993 йилда туғилган Х.Далер 2021 йил 27 август куни Сариосиё тумани ҳудудида яшириниб юрганлиги аниқланиб, Сариосиё туман ИИБ Жиноят қидирув бўлими ходимлари томонидан ушланган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати