5 Сентябр 2021 йил 515

Сариосиёда маҳалладошлар ўзаро жанжаллашишди

Сариосиё туманида 2021 йил 28 август куни, туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмасидан тушган ҳужжатларга кўра, 9 август куни соат 10.00 ларда, туманнинг “Хондиза” маҳалласида яшовчи, Н.Махмуд адирликда, шу маҳаллада яшовчилар Ғ.Мустафо ва Р.Холмуродлар ўзаро тортишиши оқибатида жанжаллашиб, бир-бирини қўли билан дуч келган жойига уришиши натижасида, Н.Махмуд ва Ғ.Мустафолар “ўртача оғир шикаст” олишган. 28 август куни Р.Холмурод ва Н.Махмудларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 105-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech