4 Май 2023 йил
1263
Сариосиёда безорилик қилган шахсга жиноят иши қўзғатилди
Сариосиё туманида 2023 йил 22 апрель куни, туманнинг “Ширин” маҳалласи ҳудудида жойлашган “Чумчуқлижар” чегара пости ёнида, шу туманда яшовчи, К.Иродани (исм шарифлар ўзгартирилган) Денов туманида яшовчи, Д.Бобомурод жамиятда юриш-туриш қоидаларини менсимасдан қўли билан дуч келган жойларига уриб, К.Иродага тан жароҳати етказган. 3 май куни Д.Бобомуродга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қузғатилган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати