29 Июл 2024 йил 234

Сариосиё туманида “Пробация олиги” доирасида профилактик тадбирлар ўтказилиши давом этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ички ишлар Вазири ўринбосари генерал майор  Б.Т.Абдуллаевнинг 2024 йил 23 июль кунидаги тегишли фармойишига асосан 2024 йил 23 июль кунидан 23  август кунига қадар  республикамиз ҳудудида ўтказилаётган “Пробация ойлиги” тадбири доирасида, Сариосиё туман ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Пробация гуруҳи ҳисобида жазо муддатини ўтаётган назорат остидаги шахсларнинг иш жойлари текширилиб, қайта жиноят ва ҳуқуқбузарлик содир этмасликлари ҳамда суд томонидан юклатилган мажбуриятларга амал қилишлари тўғрисида профилактик суҳбатлар олиб борилмоқда.

Text to speech