27 Ноябр 2022 йил 232

Сариосиё туманида "Ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш" мавзусида ўқув семинари бўлиб ўтди

Сариосиё туманида Ўзбекистон Республикаси ёшларини ҳарбий- ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, ватанга садоқат билан хизмат қилиш, юрт тинчлигини асраш, ватан равнақи учун фаол бўлишга ундайдиган ижтимоий, маънавий ахлоқий фазилатларни қарор топтириш, мамлакатимизнинг барча соҳалари учун жонкуяр, ҳалол, ўз касбига садоқатли ва етук кадрлар заҳирасини шакиллантиришга қаратилган ишлар, келгуси вазифалар юзасидан ўқув семинари бўлиб ўтди.

Унда 49543-ҳарбий қисм Тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосарлари капитан О.Ойдинов, туман ИИБ бўлими ходими Н.Мажидова ҳамда Сариосиё ва Узун туман ёшлар етакчилари иштирок этди.

Шунингдек, семинар давомида ёш авлодимизда қатъий ҳаётий позиция ва ватанимиз тақдири учун юксак масъулият туйғусини шакллантириш алоҳида муҳим аҳамиятга эга эканлиги, мамлакатимизда ўрта мактабдан бошлаб олий ўқув юртларигача қамраб оладиган узлуксиз ҳарбий таълим ва ватанпарварлик тарбияси бўйича ўзига хос ноёб ва яхлит тизим яратилаётганлиги борасида сўз юритилди.

Text to speech