9 Январ 2025 йил 594

Сариосиё тумани ИИБда 14-январ – “Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан спорт мусобақалари ташкил этилди.

14-январ – “Ватан ҳимоячилари куни” ҳамда "Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил топганлигининг ўттиз уч йиллиги" муносабати билан давлатимиз сарҳадларини ишончли ҳимоя қилиниши, жамоат хавфсизлиги ва тартибини сақлаш, қонунийлик ҳамда ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлаш борасида масъулият ва шараф билан хизмат қилиб келаётган Бошқарма шимолий  минтақавий ҳудуд Сариосиё тумани ИИБ ходимлари ўртасида спортнинг стол тенниси, милий кураш ҳамда шахмат турлари бўйича мусобақа ўтказилди.

Ўтказилган мусобақа якунида ғолибликни қўлга киритган ходимлар мутасаддилар томонидан муносиб рағбатлантирилди.

Text to speech