Сариосиё тумани ИИБ ЖХХ ҲПБ ҲҚМБ катта инспектори томонидан 2025 йил 9 ойи давомида ҳуқуқбузарликлар олдини олиш ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича бир қатор кенг қамровли профилактик-огохлантирув тадбирлар амалга оширилмоқда.
Сариосиё туманида жами 61 та маҳалла фуқаролар йиғини мавжуд бўлиб, шундан жами ахолининг 112355 нафарини аёллар ташкил этади тумандаги ажрим ёқасига келиб қолган оилаларни яраштириш, низоли оилаларнинг хар бири билан профилактика инспекторлари, махалла еттилиги билан ҳамкорликда низосини бартараф этиш юзасидан профилактик тадбирлар йўлга қўйилган, тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган хотин-қизларга нисбатан химоя ордерлари расмийлаштириш, тарбияси оғир бўлган вояга етмаган қизлар билан манзилли рўйхати шакиллантирилиб айнан ушбу вояга етмаган қизлар тахсил олиб келаётган таълим муасасаларига бориб якка тартибдаги профилактик сухбатлар олиб борилмоқда, ИИБ нинг пробация хисобига олинган аёллар билан маъсул этиб бириктирилган ходимлар билан хамкорликда қайта жиноят содир этмаслиги тўғрисида тушунтириш профилактик тадбирлари амалга оширилиб келинмоқда. Бундан ташқари ёшлар ўртасида Эрта турмуш, Эрта туғруқ, Никохдан ажралишларнинг олдини оиш мақсадида Оила ва хотин қизлар бўлими, ФХДЁ бўлими, Адлия бўлими, Тиббиёт бирлашмаси билан хамкорликда хафтанинг сешанба ва жума кунларида никохланувчилар ва уларнинг оила аъзолари иштирокида профилактик сухбатлар ташкиллаштириб келгусида никох ёшига доир қонун бузилишларини олдини олиш борасидаги ишлар амалга ошириб келинмоқда.